Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоров WBO янгиланган рейтингида юқорига кўтарилди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) апрель ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. GoSport.uz мухбири берган маълумотга кўра, янги рейтингда ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) ўз мавқеини яхшилаб олган.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган Абдуқаҳҳоров WBOнинг янги рейтингида икки поғона юқорилаб, 9-ўриндан жой олди. Абдуқаҳҳоров февраль ойида мазкур рейтингда 11-ўринга кўтарилган ва март ойида ўз ўрнини сақлаб қолганди.

Мазкур рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар қайд этилмаган.

Маълумот учун, Қудратилло WBC рейтингида 4, IBF рейтингида эса 1-ўринда бормоқда. Сўнгги марта Қудратилло япониялик Кеита Обарани (20-4-1, 18 КО) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб IBF чемпионлик камарига биринчи рақамли даъвогарга айланганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид