Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоров энг нуфузли йўналиш рейтингида ҳам юқорига кўтарилди

Профессионал бокснинг нуфузли йўналиши саналган WBC март ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик икки нафар боксчи мазкур рейтингдан ўрин эгаллади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) рейтингда бир ой олдинги ўрни — 5 ўриндан бир поғона юқорилаб 4-ўринга жойлашган. Айни вақтда у IBF рейтингида биринчи, WBO рейтингида эса 11-ўринларни эгаллаб турибди.

Супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров (12-0, 4 КО) эса янги рейтингда бир ой олдинги поғонаси — 5-ўринда қолган. WBC Silver камари соҳиби бўлган Азизбек яқин бир ой ичида камарини ҳимоя қилиши шарт бўлади.

WBC йўналиши бўйича рейтингда ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид