Бокс/ММА

Профессионал боксга қайтган ўзбек боксчисининг бўлажак жангдаги рақиби ўзгарди

Профессионал бокснинг ярим оғир (-79,38 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик Рустам Тўлаганов (1-0, 0 КО) профессионал боксга қайтаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Икки йиллик танаффусдан сўнг, Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов яна профессионал рингда иштирок этади. У Россиянинг “Патриот” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган.

Шартномага кўра, боксчи узоқ танаффусдан кейин дастлабки жангини 21 декабрь куни Россиянинг Красноярск шаҳрида ўтказади. Аввалига унга никарагуалик Пабло Мендоза (9-3, 9 КО) рақиблик қилиши лозим эди. Жангга бир ҳафтадан камроқ вақт қолган рақиб ўзгарди. GoSport.uz манбалари хабарига кўра, эндиликда Рустам Тўлагановга россиялик Гасан Гасанов (16-9-1, 13 КО) рақиблик қиладиган бўлди. Жанг 8 раунддан иборат бўлиб, биринчи ярим оғир вазн тоифаси доирасида бўлиб ўтади. Маълумот учун Гасанов сўнгги жангида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Азизбек Абдуғофуровга (13-0, 5 КО) мағлубиятга учраганди.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Тўлаганов профессионал рингда бир маротаба жанг ўтказган. 2017 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган жангда у америкалик Роберт Гуэррани (2-6, 1 КО) очколар эвазига мағлубиятга учратган эди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид