Бокс/ММА

Ўзбекистонлик яна бир боксчи жиддий рақибга қарши рингга чиқади

Профессионал бокснинг ярим оғир (-79,38 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Рустам Тўлаганов (2-0, 1 КО) февраль ойининг бошида навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчи GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилди.

Маълум бўлишича, Рустам Тўлаганов 1 феврал куни Россияда бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Рустамга шу куни жиддий рақиб — польшалик Норберт Дабровски (23-8-2, 10 КО) рақиблик қилади.

Маълумот учун, Дабровски икки марта минтақавий чемпионлик камарлари учун жангларда иштирок этган бўлиб, айни вақтда ўз вазн тоифаси рейтингида 40-ўринда бормоқда. Рустам уни мағлуб этган тақдирда, ўз вазн тоифасида кучли 50таликка кириб олиш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Тўлаганов сўнгги марта 21 декабрь куни Красноярскда россиялик Константин Питерновни (21-24-, 10 КО) 4 раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид