Бокс/ММА

Ўзбекистонлик олтинчи боксчи ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатининг чорак финал учрашувлари давом этмоқда. бугун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Турсунов ҳам рингга чиқди.

-91 кг вазн тоифасида рингга чиққан Санжар Турсунов қирғизистонлик Чингиз Борбашевга қарши жанг олиб борди. Жангда тўлиқ устунлик қилган Турсунов ҳакамларнинг бир овоздан берган хулосаси билан очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар -60 кг вазнда Шукуржон Раҳимов ярим финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, -75 кг вазнда терма жамоа етакчиси Исроил Мадримов қозоғистонлик Турсунбай Кулаҳметга ҳакамларнинг турлича қарори билан очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид