Бокс/ММА

Санжар Турсунов Осиё чемпионати кумуш медали билан чекланди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал жанглари давом этмоқда. Унда Ўзбекистоннинг финалдаги яна бир вакили Санжар Турсунов олтин медал учун жанг қилди.

-91 кг вазнда рингга чиққан Санжар Турсунов жанубий кореялик Ҳёнг Кю Кимга қарши рингга чиқди. Якунда ҳакамларнинг турлича қарорлари билан берган баҳоларига кўра, кореялик боксчи очколар бўйича ғалаба қозонган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Санжар Турсунов эса Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига илк кумуш медални тақдим этди.

Бунгача -49 кг вазнда Нодиржон Мирзааҳмедов ва -56 кг вазнда Миразизбек Мирзаҳалилов ҳиндистонлик рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпионатидаги дастлабки икки олтин медални Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига келтирганди.

Бобо Усмоннинг олтини терма жамоага муддатидан олдин эркаклар ўртасидаги баҳсларда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиши учун етарли бўлди.

Бугун яна бир нафар ўзбекистонлик боксчи финалда рингга чиқади.
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид