Бокс/ММА

Санжарбек Раҳмонов тўйидан олдинги сўнгги жангини ўтказади

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган Санжарбек Раҳмонов (11-2-1, 5 КО) июнь ойида ўзининг навбатдаги жангида иштирок этади. Бу ҳақда спортчи GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилган.

Унга кўра, Раҳмонов 28 июнь куни ўзининг 15-жангини ўтказади. Мазкур бокс кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги афсонавий Mandalay Bay саройида бўлиб ўтади. Ҳозирча Санжарбекка ким рақиблик қилиши номаълум бўлиб турибди.

Санжарбек Раҳмоновнинг алоҳида таъкидлашича, бу унинг бўйдоқликдаги сўнгги жанги бўлади. Мазкур жангни ўтказиб, 30 ёшли спортчи Ўзбекистонга қайтишни режалаштирмоқда. Санжарбекнинг тўйи сентябрь ойида бўлиб ўтади. Маълум бўлишича, келин асли ўзбекистонлик Америкада истиқомат қилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид