Бокс/ММА

Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпионатини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Ҳаваскор боксчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Шаҳобиддин Зоиров ҳам ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

-52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Шаҳобиддин Зоиров биринчи босқичда туркманистонлик Йилас Гиличжанов рақиблик қилди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамлар бир овоздан Шаҳобиддиннинг ғалабасини қайд этишди ва таблода 5:0 ҳисоби (тўртта ҳакам 30:25, битта ҳакам 30:24) порлади. Деярли барча ҳакамлар ҳар бир раундда Шаҳобиддин яққол устунлик (10:8) қилганини эътироф этишди. Зоиров жангнинг иккинчи раундида рақибини нокдаун ҳолатига ҳам туширишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Фанат Қаҳрамонов ва Дилшод Рўзметов рақибларини енгиб иккинчи босқичга йўлланма олишганди.

Буёғига бошқа спортчилар ҳам ўз иштирокларини навбатма-навбат бошлаб олишади. Бугун яна -63 кг вазнда Элнур Абдураимов ҳам рингга кўтарилади. Қуръа натижаларига кўра, қолган боксчиларнинг рақиблари қуйидагича:

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Де Андраде (Бразилия)

-63 кг: Элнур Абдураимов – Бин Базиз (Жазоир)

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина) / Миккалеф (Черногория)

-91 кг: Санжар Турсунов – Тейшейра Да Сильва (Бразилия)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина) / Рамазон Пурделавар (Эрон).

Эслатиб ўтамиз, мазкур жангларни Россиянинг “Матч! Боец” телеканали орқали томоша қилиш мумкин. Ўзбекистонда жанглар чорак финалдан бошлаб UzReport телеканали орқали намойиш этилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид