Бокс/ММА

Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпионатининг финалига йўлланма олди!

Ҳаваскор боксчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоасининг энг енгил вазндаги вакили Шаҳобиддин Зоиров ярим финал босқичида ҳам ғалаба қозонди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

-52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Шаҳобиддин бу босқичда франциялик Билол Беннамага қарши баҳс олиб борди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамларнинг бир овоздан (тўрт ҳакам 30:27, бир ҳакам 29:28 натижасини қайд этган) берган натижаларига кўра Зоиров ғалаба қозонди ва таблода 5:0 ҳисоби порлади. Бу натижа орқали у ўзбек боксчилари орасида биринчи бўлиб финал йўлланмасини қўлга киритди ва камида ЖЧ кумуш медалини нақд қилиб қўйди.

Бугун яна тўрт нафар ўзбек боксчилари финал йўлланмаси учун рингга чиқади. Жангларнинг барчаси кечки дастурда бўлиб ўтади.

-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Эрденебат Тсендбаатар (Мўғулистон) (19:15)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия) (19:45)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид