Бокс/ММА

Шаҳобиддин Зоиров дебют жангида рақибини 18 cониядаёқ нокаутга учратди

Профессионал боксда фаолиятини бошлаган Шаҳобиддин Зоиров 5 апрель куни ўзининг профессионал боксдаги дебют жангини ўтказди.

Дубайдаги Амирлик гольф клубида бўлиб ўтган бокс оқшомида Зоировга индонезиялик Энтони Ҳолт (5-5-1, 3 КО) рақиблик қилди. GoSport.uz мухбири берган хабарга кўра, жангнинг 1 раунди 20 сонияси ўтиб улгурмасдан Зоиров томонидан берилган икки зарба ўз сўзини айтди ва рақиб ерга қулади. Натижада Шаҳобиддин дебют жангида ғалаба қозониб, профессионал боксдаги статистикасига дастлабки зафарни ёзиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин Зоиров Британиянинг MTK Global промоутерлик компанияси билан шартнома имзолагани маълум қилинганди. У янги жамоаси билан Испанияда машғулотлар олиб борган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид