Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги муддати ва рақиби маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (6-0, 5 КО) 23 февраль куни (Тошкент вақти билан 24 февраль тонгида) ўзининг 7-жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилди.

Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўтказиладиган жангда ҳамюртимизга мексикалик Эдгар Пуэрта (25-11-1, 19 КО) рақиблик қилади. Жанг 10 раунддан иборат бўлиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Эдгар Пуэрта тажрибали рақиб саналади. У 2014 йилда супер ярим енгил (-58,97 кг) вазн тоифасида WBC жаҳон чемпионлиги учун япониялик Такаши Миурага қарши рингга кўтарилган, бироқ имкониятни бой берганди. Бунгача эса у 2012 йилда икки марта WBC Silver чемпионлик камарини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, спортчи навбатдаги жанги 9 март куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди. Ҳозирча мазкур жанг ўтказилиши ёки ўтказилмаслиги борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид