Бокс/ММА

Шаҳобиддин Зоировнинг дебют жангидаги рақиб аниқ бўлди

Профессионал боксда фаолиятини бошлаётган Шаҳобиддин Зоиров 5 апрель куни илк жангини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

GoSport.uz интернет-нашри манбалари берган хабарга кўра, шу куни Рио олимпиадаси чемпионига индонезиялик Энтони Ҳолтга (5-4-1, 3 КО) қарши рингга чиқади. Аввалига жанг БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган Кайте пляжида бўлиб ўтиши белгиланганди. Аммо сал ўтиб бокс оқшоми бўлиб ўтадиган жанг жойи ўзгарди. Энди мазкур жанг Амирлик гольф клубида очиқ майдонда ўрнатилган рингда бўлиб ўтадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шаҳобиддин Зоиров MTK Global промоутерлик компанияси билан шартнома имзолагани маълум қилинганди. У Испанияда машғулотлар олиб борган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид