Бокс/ММА

Шаҳобиддин Зоировнинг навбатдаги жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров (1-0, 1 КО) яна тўрт кундан сўнг ўзининг иккинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

18 куни Даниянинг Орҳус шаҳрида жойлашган “Виби“ спорт саройида ташкил қилинадиган бокс оқшомида Шаҳобиддин Зоировга грузиялик Мишико Шубитидзе (12-13-3, 5 КО)рақиблик қилади.

Мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи, супер ярим енгил (-58,97 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Хуршид Тожибоев (1-0, 1 КО) ҳам рингга кўтарилади. Хуршид шу куни яна бир грузиялик боксчи Иракли Шариашвилига (5-2-1, 0 КО)қарши жанг олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги дебют жангида индонезиялик Энтони Ҳолтни (5-5-1, 3 КО) биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, ғалаба қозонган бўлса, Хуршид Тожибоев польшалик Кшиштоф Роговскини (10-29, 5 КО) учинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид