Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов олдида янада жиддий рақиб. У собиқ жаҳон чемпионига қарши рингга чиқади

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) август ойида ўзининг 9-жангини ўтказади.

GoSport.uz интернет-нашри манбалари берган хабарга кўра, 24 август куни бўлиб ўтадиган жангда Ғиёсовга ўта тажрибали рақиб — собиқ жаҳон чемпиони Дарлис Перес (34-4-2, 22 КО) рақиблик қилади. Жанг аввал хабар берилганидек Мексикада бўлиб ўтади.

Маълумот учун, тўлиқ исми-шарифи Дарлей Грегорио Перес Баллестас бўлган 35 ёшли боксчи 10 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритиб келади. У бу давр мобайнида енгил (-61,2 кг) вазн тоифасининг WBA йўналишида 2014-15 йилларда уч марта вақтинчалик жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган. 2015 йилда доимий жаҳон чемпионлик камари учун жангда Энтони Кроллани очколар ҳисобида мағлубият учратган, аммо 11-раунддан ундан икки очко олиб ташлангани боис, жангда дуранг натижа эълон қилинган. Реванш жангида эса Перес имкониятни бой бериб қўйган.

Шу пайтгача у 4 бор ютқазган бўлса, барчасида кучли рақиблар Юриокис Гамбоа, Энтони Кролла Люк Кэмпбелл ва эндиликда марҳум Максим Дадашев га Имкониятни бой берган. Ҳозир супер енгил вазн тоифасининг WBO чемпионлик камари соҳиби Морис Ҳукерга қарши жангда дуранг қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Ғиёсов 26 апрель куни Инглвудда бўлиб ўтган бокс оқшомида америкалик Эмануэль Тэйлорни (20-6, 14 КО) мағлубиятга учратиб, WBA International чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид