Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов Тошкентда мастер-класс ўтказади

Професионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили Шаҳрам Ғиёсов Тошкентда мухлислар билан учрашувда иштирок этади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, 18 сентябрь, соат 19.00 да Тошкентдаги “Универсал” спорт мажмуасида (таэквондо федерацияси ёнидаги) мухлисларга мастер класс ўтказади. Бундан ташқари шу куни мухлислар билан учрашув ҳам ташкил қилинади ва унда ишқибозлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиши мумкин бўлади.

Тадбир сўнгида Шаҳрам Ғиёсов мухлислар билан биргаликда фотосуратга тушади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид