Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов яна ғалаба қозонди

Профессионал боксда бу сафар ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиққан ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (7-0, 6 КО) навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Мексиканинг Тихуана шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида иштирок этган Шаҳрамга бу сафар мексикалик Эдгар Пуэрта (25-12-1, 19 КО) рақиблик қилди. 8 раундга мўлжалланган жангнинг бешинчи раундида Шаҳрам Ғиёсов томонидан берилган кетма-кет зарбалардан сўнг ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди. Рақиб ерга қуламаган бўлсада, унинг мураббийи оқ сочиқ кўтарди ва шу боис техник нокаут қайд этилди.

Ушбу ғалаба Шаҳрам учун профессионал боксдаги еттинчи ғалаба бўлди. Ғалабаларнинг олтитасида у муддатидан олдин рақибларини таслим этишга муваффақ бўлган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид