Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг муддати аниқ бўлди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) август ойида ўзининг тўққизинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Шаҳрам 24 август куни навбатдаги жанги учун рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Жанг АҚШда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Ғиёсов 26 апрель куни Инглвудда бўлиб ўтган бокс оқшомида америкалик Эмануэль Тэйлорни (20-6, 14 КО) мағлубиятга учратиб, WBA International чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид