Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев қийин кечган жангда ғалаба қозонди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Канзасдаги Малвейн шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида у америкалик Майкал Фоксга (19-1, 5 КО) қарши рингга чиқди. 10 раунд давом этган жангда Шоҳжаҳон бироз устунликка эга бўлди ва бу якунда ҳакамлар очколарида ҳам ўз аксини топди.

Уч нафар ҳакам бир овоздан 96-94, 98-92, 98-92 натижалари билан Эргашев ғалабасини қайд этди. Натижада Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг профессионал боксдаги 16-ғалабасини қўлга киритди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид