Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашевга Мэнни Пакьяонинг мураббийи устозлик қилади

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) машҳур мураббий Фредди Роуч билан бирга ишлайдиган бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумот учун, Фредди Роуч афсонавий Мэнни Пакьяога устозлик қилган. Айнан Роуч мураббийлигида Пакьяо бир йўла тўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги камарларини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Эргашевнинг навбатдаги жанги апрел ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Сўнгги марта Шоҳжаҳон америкалик Майкал Фоксни (19-1, 5 КО) мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид