Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев Тошкентдаги бокс оқшомида рингга чиқади. Афсонавий Рой Жонс кечада меҳмон бўлади

Сентябрь ойининг сўнгида Тошкент катта профессионал бокс кечасига мезбонлик қилиши ҳақида хабар бергандик. Мазкур бокс кечаси бўйича бир қатор янгиликлар маълум бўлди.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вакилларининг GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилишича, 29 сентябрь куни бўлиб ўтадиган мазкур бокс кечасида профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 KO) ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.

Шунингдек, мазкур бокс оқшомида бешта вазн тоифасида кўп карра жаҳон чемпиони афсонавий Рой Жонс (66-9, 47 КО) ҳам фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик юлдуз боксчилар Фазлиддин Ғойибназаров (7-1, 4 КО), Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО), Улуғбек Ҳақбердиев (6-0, 4 КО), Санжар Турсунов (1-0, 1 КО) Жамшидбек Нажмиддинов (13-1, 10 КО) ва бошқа бир қатор боксчилар рингга чиқиши ҳақида маълум қилинганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид