Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев яна бир “ўткинчи“ жангда ғалаба қозонди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) 9 юнь куни навбатдаги жангини ўтказди.

GoSport.uz интернет-нашри олдинроқ, Шоҳжаҳон Эргашевнинг ўзига таяниб, пуэрто-рикалик Даниэлито Соррийяга (11-0, 9 КО) қарши рингга чиқиш ҳақида хабар берганди. Кейинроқ, бу маълумот ёлғон бўлиб чиқди. Бунгача эса Шоҳжаҳон Эргашев жанг кечаси учун чиқарилган чипталарни энг қимматини 50 доллардан сотишга улгурганди.

Аммо жанггга бир кун қолганда Шоҳжаҳон россиялик Максим Чурбановга (8-5-1, 0 КО) қарши рингга чиқиши маълум бўлди. 6 раундга мўлжалланган жанг 3 раунддан сўнг ниҳоясига етди. Айнан шу раунддан сўнг Чурбанов жангни давом эттиришни истамади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид