Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев IBF чемпионлик камари учун жанг қилади

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (15-0, 14 КО) 15 февраль куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Шу куни Шоҳжаҳонга америкалик енгилмас боксчи Майкал Фокс (19-0, 5КО) рақиблик қилади. Жанг АҚШнинг Канзас штатининг Мулвейн шаҳридаги “Канзас Стар“ аренасида ўтказилади.

GoSport.uz интернет-нашри манбалари берган хабарга кўра, мазкур беллашув супер енгил вазн тоифасининг IBF International чемпионлик камари учун кечади. Жанг 10 раундга мўлжалланган.

Шоҳжаҳон Эргашев IBF йўналишининг январь ойи учун янгиланган рейтингида бир поғона кўтарилиб, 11-ўринга жойлашган. Фокс нуфузли йўналишлар рейтингида қайд қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Шоҳжаҳон Эргашевдан WBA International камари олиб қўйилган ҳақида хабар берилганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид