Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги муддати учинчи марта ўзгарди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) ўзининг фаолиятидаги 17-жангини июнь ойида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Эргашев 9 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган бокс оқшомида иштирок этади. Бокс бўйича асосий статистикаларни тақдим этувчи глобал порталларда мазкур бокс оқшоми ҳақида ҳеч қандай маълумотлар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалига Шоҳжаҳон Эргашев 13 апрель куни рингга чиқишини маълум қилганди. Аммо жанг бекор бўлгани ҳақида ҳеч қандай хабар берилмади ва жанг ўтказилмади. Кейинроқ спортчи 17 май куни АҚШда рингга чиқишини маълум қилди ва бу жанг ҳам номаълум сабабларга кўра ўтказилмади.

9 июнь санаси Шоҳжаҳон томонидан эълон қилинаётган учинчи муддат саналади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги марта 15 февраль куни америкалик Майкал Фоксга (19-1, 5КО) қарши рингга чиққан ва унда очколар бўйича ғалаба қозонганди.

 

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид