Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев Геннадий Головкин мураббийи билан ишламоқчи, унга Фредди Роуч варианти ёқмаяпти

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев уч йўналиш бўйича собиқ жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Геннадий Головкинга (38-1-1, 34 КО) устозлик қилиб келаётган Абель Санчес билан бирга ишлашни истамоқда. Бу ҳақда GoSport.uz манбалари хабар берди.

Олдинроқ, Шоҳжаҳон Эргашев узоқ йиллар давомида Мэнни Пакьяога (61-7-2, 39 КО) устозлик қилган Фредди Роуч устозлик қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Айнан шу масалада GoSport манбаси Шоҳжаҳонга мурожаат қилганида у бошқа режалари борлигини билдирган.

“Фредди Роуч ажойиб мураббий. У буюк чемпионларни тарбиялаган, аммо менда бошқа режалар ҳам бор. Тўғрисини айтсам, АҚШга қайтгач, Геннадий Головкинга устозлик қиладиган Абель Санчеснинг олдига бормоқчиман. Абель Санчес кўпроқ менинг услубимга мос тушади.

Менда ҳам худди Головкинда бўлгани каби зарба кучли. Санчес айнан шундай асосий эътиборини кучли зарбаларга қаратадиган боксчилар билан яхши ишлайди. Шу боисдан ҳам у билан ишлашни мақсад қилганман”, деган Эргашев.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Шоҳжаҳон Эргашев 15 февраль куни америкалик Майкал Фоксни (19-1, 5 КО) очколар эвазига мағлубиятга учратганди. WBA нинг янгиланган рейтингида у 4-ўринда бормоқда.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид