Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашевнинг бўлажак жангдаги рақиби аниқ бўлди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) 9 июнь куни ўзининг профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади.

GoSport.uz интернет-нашри берган хабарга кўра, шу куни Шоҳжаҳонга пуэрто-рикалик Даниэлито Соррийя (11-0, 9 КО) рақиблик қилади. “Зорро” лақабли мазкур боксчи собиқ бокс юлдузи Мигель Коттога қарашли промоутерлик компанияси вакили саналади.

Жанг 9 июнь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги марта феврал ойида америкалик Майкал Фоксга (20-1, 5 КО) қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид