Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашевнинг камарга даъвогарлик жанги бекор қилинди. У энди рейтинг жангида иштирок этади

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) жаҳон чемпионлик камари учун элиминатор (саралаш) жангида иштирок этмайдиган бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Олдинроқ Эргашев келгуси йилнинг 10 январ куни америкалик Кит Ҳантерга (11-0, 7 КО) қарши рингга чиқиши ҳақида хабар бергандик. Жанг Нью-Жерси штати маркази Атлантик Сити шаҳрида бўлиб ўтиши лозим эди. Аммо жангга бир ойдан камроқ вақт қолганида мазкур жанг бекор қилинди. Ҳозирча жангнинг бекор бўлиши борасида расмий маълумотлар берилмаган. Баъзи манбаларга кўра, Эргашевнинг рақиби жароҳат олган сабаб рингга чиқишдан бош тортгани айтилмоқда.

Энди Шоҳжаҳон Эргашев 17 январ куни мексикалик Адриан Эстреллага (29-4, 24 КО) қарши рингга чиқади. Тўқнашув 10 раунддан иборат рейтинг жанги сифатида рўйхатга олинган. Мазкур жанг Американинг Айова штатида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид