Бокс/ММА

Шукуржон Раҳимов рақибини нокдаунга учратиб ғалаба қозонди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.

-60 кг вазнда иштирок этаётган Шукуржон Раҳимов бу босқичда яманлик Аҳмад Насим Ҳуссайнга қарши рингга чиқди. Рақибидан яққол устунлик қилган Шукуржон 3-раундда уни нокдаун ҳолатига ҳам туширди. Ҳакамларнинг деярли барчаси уч раундда ҳам 10-8 натижасини қайд эди. Натижада катта устунликка эришган Раҳимов чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Ҳасанбой Дўсматов, Бобо Усмон Батуров ва Дилшодбек Рўзметов ўз жангларида ғалаба қозонган бўлса, Фарангиз Ҳошимова қозоғистонлик рақибига имкониятни бой бериб қўйганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид