Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик жанги Тошкентда ўтказилиши мумкин

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик жанги Тошкентда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақида GoSport.uz интернет-нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, бугун бўлиб ўтган промоутерлик савдоларида “Мир бокса” промоутерлик компанияси ғалаба қозонди ва чемпионлик жанги бўйича ўз шартларини қўйиш имкониятини қўлга киритган.

“Мир бокса” вакили Алик Фроловнинг GoSport.uz нашрига маълум қилишича, Муроджоннинг чемпионлик камари учун жанг энди Тошкентда ўтказилиши мумкин. Шундай бўлган тақдирда жанг сентябрь ойида ташкиллаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Matchroom Boxing раҳбари Эдди Ҳирн 24 август куни Мексикада мазкур бокс оқшомини ташкил қилишни режалаштираётгани маълум қилинганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид