Бокс/ММА

Тошкентда катта профессионал бокс кечаси ташкил қилинади

Тошкент сентябрь ойида катта профессионал бокс кечасига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси манбаси GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилди.

Манбага кўра, мазкур бокс оқшоми 29 сентябрь куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” (собиқ “Юнусобод”) спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Бокс оқшомида ўзбекистонлик юлдуз боксчилар Фазлиддин Ғойибназаров (7-1, 4 КО), Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО), Улуғбек Ҳақбердиев (6-0, 4 КО), Санжар Турсунов (1-0, 1 КО) Жамшидбек Нажмиддинов (13-1, 10 КО) ва бошқа бир қатор боксчилар рингга чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта 2018 йилнинг 5 май куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бу даражадаги катта бокс кечаси ташкил қилинганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид