
Профессионал бокснинг ярим оғир (-79,38 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик Рустам Тўлаганов (1-0, 0 КО) профессионал боксга қайтмоқда, деб ёзади Sports.uz.
Маълум бўлишича, икки йиллик танаффусдан сўнг, Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов яна профессионал рингда иштирок этади. У Россиянинг “Патриот” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган.
Шартномага кўра, боксчи узоқ танаффусдан кейин дастлабки жангини 21 декабрь куни Россиянинг Красноярск шаҳрида ўтказади. Унга никарагуалик Пабло Мендоза (9-3, 9 КО) рақиблик қилади. Қизиқ томони, проф-рингда 12 марта рингга чиққан Пабло 9 бора ғалаба қозонган бўлиб, уларнинг барчасида нокаут эвазига ғолиб бўлган. Рустам билан жанг 8 раунддан иборат бўлиб, биринчи ярим оғир вазн тоифаси доирасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Рустам Тўлаганов профессионал рингда бир маротаба жанг ўтказган. 2017 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган жангда у америкалик Роберт Гуэррани (2-6, 1 КО) очколар эвазига мағлубиятга учратган эди.

Долзарб хабарлар
-
«Пахтакор» шов-шувли трансферни амалга оширади
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби мавсумлар оралиғида ўз сафини машҳур футболчи билан тўлдиради. Бу ҳақда GoSport.uz...
By okya -
WBA янги рейтингида Исроил Мадримов юқорилади
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг ноябрь ойи учун рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда...
By okya -
Бектемир Мелиқўзиевнинг чемпионлик камари учун жангдаги рақиби аниқ бўлди
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО)...
By okya