Бокс/ММА

Ўзбекистонлик яна бир боксчи чемпионлик камари учун рингга чиқади

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Анвар Туропов (3-1, 2 КО) чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Бу ҳақда спортчининг ўзи GoSport.uz интернет-нашрига хабар берди.

Унга кўра, Туропов 30 июнь куни россиялик Александр Подольскийга (10-1, 4 КО) қарши WBC Осиё (Asian Boxing Council) чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Жанг Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Подольский тажрибали боксчи саналади. У 2017 йилда супер ярим ўрта (-58,97 кг)вазн тоифасида WBC Silver чемпионлик камари учун рингга чиққан, бироқ имкониятни бой берганди. Бу ҳозиргача унинг проф-боксдаги ягона мағлубияти бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Анвар Туропов Vladimir Boxing промоутерлик компанияси боксчиси саналади. Қароргоҳи Малайзияда жойлашган мазкур компанияда Ўзбекистоннинг бошқа боксчилари Қудраттило Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО), Азизбек Абдуғофуров (12-0, 4 КО), Улуғбек Собиров (9-0, 5 КО) ва Жасур Аҳмаджонов (7-0-1, 5 КО) каби боксчилар шуғулланади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид