Бокс/ММА

Ўзбекистонлик яна бир бокснинг профессионал боксдаги дебют жанги аниқ бўлди

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида фаолият бошлаётган Абдулҳай Шораҳматов февраль ойида ўзнинг дебют жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Шораҳматов 8 февраль куни Филиппинда бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Мазкур кечада унга филиппинлик Бенжи Эбидо (0-2) рақиблик қилади. Жанг тўрт раунддан иборат бўлиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Абдулҳай Шораҳматов профессионал боксга ўтаётган ва Англиянинг Quensberry Promotions промоутерлик компанияси билан шартномаси имзолагани борасида хабар бериб ўтгандик.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид