Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоров ғалабали юришини давом эттирди

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

18 октябрь куни АҚШнинг Филадельфия шаҳида жойлашган «Liacouras Center» аренасида ташкил этилган жангда ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳам рингга кўтарилди.

Шу куни Абдуқаҳҳоровга собиқ жаҳон чемпиони америкалик Луис Коллазо (39-8, 20 КО) рақиблиқ қилди. Жанг 10 раунддан иборат бўлиши кўзда тутилганди. 10 раундда рақибнинг қоши ёрилди ва жанг тугашига 38 сония қолганида шифокорлар жангни тўхтатди. Натижада ҳакамлар муддатидан олдин техник очколар ҳисоб китобини тақдим этишди. 99-91, 98-92, 97-93 ҳисоблари билан Абдуқаҳҳоровнинг бир овоздан ғалабаси эълон қилинди ва Абдуқаҳҳоров ўзининг 17-ғалабасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар саналади. У 2019 йилнинг 30 март куни Филадельфияда ўтказилган бокс оқшомида япониялик Кеита Обарани (21-4-1, 19 КО) мағлуб этиб даъвогарлик мақомини қўлга киритганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид