Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоров WBO янгиланган рейтингида юқорига кўтарилди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) февраль ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. GoSport.uz мухбири берган маълумотга кўра, янги рейтингда ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15-0, 9 КО) ўз мавқеини яхшилаб олган.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган Абдуқаҳҳоров WBOнинг янги рейтингида икки поғона юқорилаб, 11-ўриндан жой олди. Абдуқаҳҳоров сентябрь ойига қадар мазкур рейтингда айнан 11-поғонада борган ва кейинроқ бироз пастлаб, январь ойи рейтингида 13-ўринда қайд қилинганди.

Мазкур рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар қайд этилмаган. Маълумот учун, Қудратилло WBC рейтингида 5, IBF рейтингида эса 4-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқаҳҳоров 30 март куни япониялик Кеита Обарага (20-3-1, 18 КО) қарши IBF чемпионлик камарига биринчи рақамли даъвогар бўлиш учун рингга чиқади. Обара рейтингда 15-ўринни эгаллаб турибди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид