Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанг санаси ва жойи тасдиқланди

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг IBF камарига биринчи рақамли даъвогар бўлиш учун кечадиган жанги муддати ва жойи расман тасдиқланди. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 30 март куни бўлиб ўтадиган жанг Филадельфия шаҳридаги 2300 аренасида бўлиб ўтади. Абдуқаҳҳоровга олдин хабар берилганидек, япониялик Кеита Обара (20-3-1, 18 КО) рақиблик қилади. Жанг дунёнинг энг машҳур промоутерлик компанияларидан бири Top Rank томонидан, унинг раҳбари Боб Арум томонидан ташкил қилинади. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Қудраттило Абдуқаҳҳоров мазкур промоутерлик компанияси билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур бокс оқшомининг марказий жангида украиналик Олександр Гвоздик (16-0 13 КО) ярим оғир вазн (-79,38 кг) тоифасидаги WBC чемпионлик камари ҳимояси учун франциялик Дуду Нгумбуга (38-8, 14 КО) қарши рингга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқаҳҳоров-Обара жуфтлиги ғолиб IBF рейтингида биринчи ўринга кўтарилади ва чемпион билан жанг қилувчи мажбурий даъвогарга айланади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид