Бокс/ММА

Умид Аҳмаджонов ортидан МОҚнинг яна икки раҳбари ишдан кетди. Сакен Пўлатов янги лавозимга тайинланди

Миллий олимпия қўмитаси вице-президентлари Аҳмаджон Раҳимов ва Комилжон Рўзиев ўз аризаларига биноан лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Бош ассамблея йиғилишида иштирок этаётган GoSport.uz интернет-нашри манбаси хабар бермоқда.

Уларнинг ўрнига Ўзбекистон бокс федерацияси раисиниинг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов, шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов номзоди илгари сурилди.

МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов томонидан кўрсатилган икки номзод бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов лавозимидан озод қилинганди. Кеча эса у ЎФА биринчи вице-президентлигини ҳам топширганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид