Бокс/ММА

Равшанбек Умурзоқовнинг рақиби тасдиқланди. У рейтингда топ-15таликдаги боксчига қарши рингга чиқади

Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида WBA Asia нинг Шарқий йўналиш чемпионлик камари эгаси Равшанбек Умурзоқов (10-0, 7 КО) январ ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бериб ўтганди.

Куни кеча Умурзоқовнинг бўлажак жангдаги рақиби аниқ бўлди. Унга кўра, 24 январь куни бўлиб ўтадиган бокс оқшомида унга венесуэлалик Эснейкер Корреага (13-2-1, 11 КО) қарши рингга чиқади. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида WBA Asia чемпионлик камари ўртага қўйилади. Жанг 10 раунддан иборат бўлиши режалаштирилган.

Маълумот учун, венесуэлалик 21 ёшли боксчи айни вақтда супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси WBA рейтингида 11-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Умурзоқов бунгача сўнгги марта 9 сентябрь куни филиппинлик Ролдан Алдеани (14-8-1, 8 КО) очколар эвазига мағлубиятга учратганди.

 

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид