Бокс/ММА

Ўзбекистон халқаро мусобақани учта олтин медал билан якунлади

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича халқаро ”Буюк ипак йўли” халқаро турнири ниҳоясига етди. Бугун ўтказилган финал жангларида ўзбекистонлик уч нафар боксчи ғалаба қозониб олтин медалларга эга чиқди.

-69 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров, +91 кг вазнда Обиджон Тоҳиров қозоғистонлик рақибларини мағлубиятга учратган бўлса, -91 кг Мадияр Саидраҳимов озарбойжонлик боксчидан устун келди. Яна икки боксчи финалда имкониятни бой бериб қўйди.

Қуйида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг финал жанглари билан тўлиқ танишиб олишингиз мумкин:

-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Шалкар Айхинбай (Қозоғистон) 2:3
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Муҳаммад Ҳамут (Марокаш) 0:5
-69 кг: Иқболжон Холдоров – Мавлон Оскенбек (Қозоғистон) 5:0
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов – Раҳил Маммадали (Озарбайжон) 5:0
+91 кг: Обиджон Тоҳиров – Данила Семенов (Қозоғистон) 5:0

Бундан ташқари Жасурбек Латипов, Ҳасанбой Дўсматов ҳамда Хуршид Абдуллаев бронза медалига чиққанди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 3та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медали билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, ўзбекистонлик боксчи мазкур мусобақа давомида оғир жароҳати сабаб ”Тез ёрдам” орқали шифохонага ётқизилгани хабар берилганди.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси мезбонлар, Озарбойжон терма жамоасидан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Қозоғистон терма жамоаси бу борада учинчи поғонани банд этди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид