Бокс/ММА

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Олимпиадага саралашда қандай таркибда қатнашади?

Ҳаваскор бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойда бўлиб ўтадиган Олимпиада саралаш мусобақасида иштирок этадиган якуний асосий таркиб боксчилари маълум бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, 8та вазн тоифасининг 7тасида Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари саралаш жангларида иштирок этади:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Бобо Усмон Батуров

-81 кг: Дилшод Рўзметов

-91 кг: Санжар Турсунов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

-75 кг вазн тоифасида Олимпиада йўлланмаси учун Бектемир Мелиқўзиев кураш олиб бориши кўзда тутилган. Унинг дисквалификация муддати тугамагани боис, Бектемир Хитойдаги мусобақани ўтказиб юборади. У 13-24 май кунлари Франциянинг Париж шаҳри мезбонлик қиладиган сўнгги саралаш босқичида иштирок этишни режалаштирган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид