Бокс/ММА

Янги рекорд! Умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин! Баҳодир Жалолов тарихни янгилади!

Ҳаваскор боксчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоасининг энг оғир вазнли вакили Баҳодир Жалолов финал жангида ғалаба қозонди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

+91 кг вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Баҳодир финалда мезбон қозоғистонлик Қамшибек Кўнкабаевга қарши баҳс олиб борди. Ҳакамларнинг бир овоздан (уч ҳакам 30:27, икки ҳакам 29:28) берган натижасига кўра ғалаба Жалоловга насиб этди ва таблода 5:0 ҳисоби қайд этилди. Бу орқали Ўзбекистон терма жамоасининг учинчи вакили жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритди

Мазкур натижа орқали Ўзбекистон терма жамоаси бир йўла иккита муҳим тарихий натижани қайд этди. Жамоа 3та олтин 1та кумуш медал билан жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади.

Бундан ташқари Ўзбекистон терма жамаоси жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижаси бўйича рекордни янгилади. Бунга қадар Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши натижаси 1999 йилги ЖЧда қайд этилган ва унда вакилларимиз 2та олтин медални қўлга киритишганди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов олтин медални қўлга киритган бўлса, Дилшод Рўзметов кумуш, Бобо Усмон Батуров эса бронза медали билан кифояланадиган бўлди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид