Бокс/ММА

WBA янги рейтинги ТОП-15лигида яна бир ўзбекистонлик боксчи пайдо бўлди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг 2019 йилнинг сўнгги декабрь ойи учун рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида WBA Continental Americas чемпионлик камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев (4-0, 3 КО) илк марта ТОП-15талик рейтингдан ўрин эгаллади. Бектемир ўз вазн тоифасида айнан 15-ўринда қайд қилинган.

Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) ўтган ойдаги каби рейтингда пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (4-0, 4КО) эса 4-ўринни, супер енгил (63,5 кг) вазн тоифаси вакили Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) эса олтинчи ўринни сақлаб қолган.

Супер енгил вазн тоифасининг бошқа бир вакили Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) эса ўтган ойдаги кўрсаткичидан бир поғона пастлаб саккизинчи поғонани эгаллаб турибди.

Рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид