Бокс/ММА

WBA янги рейтингида Исроил Мадримов юқорилади

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг ноябрь ойи учун рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (4-0, 4КО) икки поғона юқорилаб 4-ўриндан жой олди.

Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) ўтган ойдаги каби рейтингда пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Супер енгил (63,5 кг) вазн тоифаси вакиллари Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) ва Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) эса ўтган ойдаги ўрнида қолган. Эргашев олтинчи, Ғиёсов еттинчи поғонани эгаллаб турибди.

Рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид