Бокс/ММА

WBA янги рейтингида Муроджон Аҳмадалиев пешқадамликка қайтди. Шаҳрам ва Шоҳжаҳон пастлади

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг октябрь ойи учун рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Унда ўзбекистонлик боксчиларнинг икки нафари пастлаган бўлса, бир нафари кўтарилишга муваффақ бўлди. Яна бир боксчи эса ўз ўринини сақлаб қолди.

Жумладан, иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) бир неча ойлик танаффусдан сўнг мажбурий даъвогар сифатида ўзи вазн тоифасининг пешқадамига айланди. Мазкур йўналишнинг вақтинчалик чемпиони (WBA да вақтинчалик чемпион статусидан қатъий назар рейтингда биринчи ўринда бўлади) Брэндон Фигероа (20-0, 15 КО) WBA томонидан Regular чемпион деб эълон қилинди. Даниэл Роман (27-2-1, 10 КО) эса супер чемпионга айлантирилди. Натижада Аҳмадалиев биринчи ўринга қайтди.

Супер енгил (63,5 кг) вазн тоифаси вакиллари Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) ва Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) эса ўтган ойга нисбатан бир йўла икки поғона пастлашга мажбур бўлишди. эндиликда Эргашев олтинчи, Ғиёсов еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (4-0, 4КО) эса 6-ўринда қолган.

Рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид