Бокс/ММА

WBA янгилаган рейтингида Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов кўтарилди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистоннинг икки боксчиси Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) ва Исроил Мадримов (2-0, 2 КО) юқорилашга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда GoSport.uz интернет-нашри мухбири.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов май ойи учун чиқарилган рейтингда олдинги ойга нисбатан бир поғона юқорилаб, 13-ўринга жойлашди. У февраль ойи учун чиқарилган рейтингда кучли 15таликни тарк этган ва апрель ойи учун рейтингда яна кучли 15таликка қайтганди. Шаҳрам апрель ойи сўнгида америкалик Эммануэль Тэйлорни очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, WBA International чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Янгиланган рейтингдасупер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (2-0, 2 КО) ҳам юқорилашга муваффақ бўлди. Бу сафар Мадримов бир поғона юқорилаб, март ойида бўлгани каби 6-поғонага қайтди.

Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) ўтган ойдаги каби иккинчи ўринда, супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) эса рейтингда 4-ўринда қолган.

Рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид