Бокс/ММА

WBA янгиланган рейтингида Шаҳрам Ғиёсов кескин кўтарилди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг август ойи учун рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Унда ўзбекистонлик икки боксчи супер енгил (63,5 кг) вазн тоифаси вакили Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ва супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (3-0, 3 КО) юқорилашга муваффақ бўлди.

Шаҳрам Ғиёсов августда етказган жангидаги ғалабаси сабаб бир йўла 5 поғона кўтарилиб рейтингнинг 5-ўрнига жойлашди. Исроил Мадримов эса янги чиқарилган рейтингда олдинги ойга нисбатан икки поғона юқорилади ва 6-ўринда қайд қилинди.

Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) ва Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) ўтган ойдаги каби иккинчи ўринда қолди.

Рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид