Бокс/ММА

WBA янгиланган рейтингида Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев кўтарилди, Исроил Мадримов пастлади

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг июль ойи учун рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Унда ўзбекистонлик икки боксчи Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) ва Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) юқорилашга муваффақ бўлди.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов ҳам, Шоҳжаҳон Эргашев ҳам янги чиқарилган рейтингда олдинги ойга нисбатан бир поғона юқорилади. Шоҳжаҳон рейтингида тўртинчи ўринда қайд этилган бўлса, Шаҳрам Ғиёсов 10-ўринга жойлашди.

Икки спортчининг рейтингдаги юқорилаши уларнинг ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда рўй бердиб. Мисол учун рейтингда тўртинчи борган Жонатан Алонсо (18-1, 7 KO) вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун жангда Имкониятни бой бергач, ўз-ўзидан пастлади ва Шоҳжаҳон Эргашев май ойидаги ўрнига қайтди. Шаҳрам Ғиёсов эса Вергил Ортис (13-0, 13 KO) фаолиятини ярим ўрта (66,68 кг) вазнда давом эттириши сабаб бу вазн рейтингидан чиқиб кетди ва натижада Ғиёсов 10-ўринга кўтарилди.

Янгиланган рейтингда супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (3-0, 3 КО) июнь ойидаги ўрнидан икки поғона пастлаб 8-ўриндан жой олди.

Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) ўтган ойдаги каби иккинчи ўринда қолди.

Рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид