Бокс/ММА

WBA янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчилар ўз ўрнини сақлаб қолди

Халқаро бокс ассоциацияси WBA январ ойи якунлари бўйича янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик боксчилар ўз мавқеларини сақлаб қолишди.

Янгиланган рейтингда биринчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев 1-ўринни сақлаб қолди ва жаҳон чемпионлик камари учун бирламчи даъвогар номини сақлаб қолди.

Олдинроқ, Брэндон Фигероа элиминатор жангида Мойзес Флоресни енгиб камарга мажбурий даъвогарликни қўлга киритгани, бу натижа Муроджон Аҳмадалиевнинг етакчиликни бой бериши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик. Аммо ассоциация ҳисоб-китобларига кўра, Аҳмадалиев ўтган ойда жанг ўтказмаган бўлсада, ўз ўрнини сақлаб қолди.

Шунингдек, супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида вакиллари Шоҳжаҳон Эргашев (15-0, 14 КО) 5-ўринни, Шаҳрам Ғиёсов (6-0, 5КО) 15-ўринни сақлаб қолди. Супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида битта жанг ўтказган Исроил Мадримов (1-0, 1КО) эса рейтингда 9-ўринда қолган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид