Бокс/ММА

WBC янги рейтингида Азизбек Абдуғофуров кўтарилди, Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев илк марта рейтингдан жой олди

Профессионал бокснинг нуфузли йўналиши саналган WBC аперль ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик тўрт нафар боксчи мазкур рейтингдан ўрин эгаллади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров (12-0, 4 КО) янги рейтингда бир ой олдинги поғонасидан битта ўрин юқорилаб, 4-поғонага жойлашган. WBC Silver камари соҳиби бўлган Азизбек яқин вақтлар ичида камарини ҳимоя қилиши шарт бўлади.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) эса рейтингда бир ой олдинги ўрни — 4 ўрнини сақлаб. Айни вақтда у IBF рейтингида биринчи, WBO рейтингида эса 9-ўринларни эгаллаб турибди.

WBC рейтингидан илк марта яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи жой олди. Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) мазкур рейтингда 22-ўринда қайд қилинган бўлса, супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) 34-поғонадан жой олган. Аҳмадалиев айни вақтда WBA йўналиши рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, Шаҳрам Ғиёсов ўз вазнида 14-поғонадан жой олган.

WBC йўналиши бўйича рейтингда ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид