Бокс/ММА

WBC янги рейтингида ўзбекистонлик боксчи юқорига кўтарилди

Профессионал бокснинг нуфузли йўналиши саналган WBC январь ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик икки нафар боксчи мазкур рейтингдан ўрин эгаллади.

Супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров (12-0, 4 КО) янги рейтингда бир поғона кўтарилиб, 6-ўринга жойлашди. WBC Silver камари соҳиби бўлган Азизбек бир ой муқаддам рейтингда 7-поғонани банд этиб турганди.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса рейтингда бир ой олдинги ўрни — 5 ўринни сақлаб қолган. Айни вақтда у IBF рейтингида 4, WBO рейтингида эса 13-ўринларни эгаллаб турибди.

WBC йўналиши бўйича рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олишмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид