Бокс/ММА

WBO янгиланган рейтингида Шоҳжаҳон Эргашев топ-10ликка кирди, Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўз ўрнини сақлаб қолди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) июнь ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, янгиланган рейтингдан супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) ҳам жой олди. Илк марта WBO рейтингида пайдо бўлган спортчи бирданига 8-поғонада қайд қилинди. Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда WBA рейтингида тўртинчи, IBF рейтингида эса 7-ўринда бормоқда.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) эса ўтган ойда бўлгани каби 9-ўринни сақлаб қолди. Айни вақтда Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи, WBC рейтингида эса тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтингдан ўзбекистонлик бошқа спортчилар жой олишмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид